Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Хориждан импорт қилинган мобил телефонлар ҳақида маълумот берилди

2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони қарийб 25 миллионтани ташкил этган.

568views0replies
0

UzNews.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, мамлакатимизга қиймати 64,6 млн AҚШ долларига тенг бўлган 781,7 минг дона мобил телефонлари импорт қилинган.
Ўзбекистон 19 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган. 
Ўзбекистон мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
Хитой – 556,6 минг дона;
Вьетнам – 143,4 минг дона;
Ҳиндистон – 36,7 минг дона;
БАА – 23,9 минг дона;
Россия – 11,3 минг дона.
Маълумот ўрнида, мамлакатимизда 2019 йилда 235 минг дона қиймати 31,7 млрд сўмлик уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун телефонлар ишлаб чиқарилган.  
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони 24 млн 824,3 мингтани ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 1 млн 598,1 мингтага ўсган.
568views0replies
0

Изоҳлар