Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Синоптиклар бу йилги қиш фаслининг биринчи ойи қандай бўлиши ҳақида маълумот берди

Ўзгидромет Ўзбекистонда декабрь ойида об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.

1506views0replies
0

Юрий Ким / UzNews.uz

Дастлабки баҳоларга кўра, бу йилги декабрь ойи ҳарорат кўрсаткичлари бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда.
Бутун ой давомида ҳарорат кечаси 0…-5 даражадан +2…+7 даражагача, кундузи 0…+5 даражадан +10…+15 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда. Республиканинг шимолида тунда -8…-10 даража бўлади. Ойнинг иккинчи ярмида эса -12…-15 даража бўлиши мумкин.
Ёғингарчилик ёмғир, қор кўринишида бўлади. Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик бўладиган кунлар ўртача 5-13 кунни ташкил қилади. Бир кеча кундузда максимал ёғинлар миқдори суткалик меъёрдан анча кўп бўлиши мумкин.
Бу йилги декабрда ёғинлар миқдори меъёр атрофида, айрим жойларда — меъёрдан юқори, шимолнинг айрим жойларида эса — меъёрдан паст бўлиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, ёғингарчилик ой давомида вақти-вақти билан кузатилади. Тошкентда эса декабрь ойи учун ёғинлар 59 ммни ташкил қилади.
1506views0replies
0

Изоҳлар