Излаш
RUUZ

Жамият

Энди пенсионернинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия тўлиқ тўлаб берилади – лойиҳа

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритишга оид қонун лойиҳаси эълон қилинди.

913views0replies
0

UzNews.uz

Пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига у вафот этган ой учун тўлиқ тўланади.
Бу ҳақда “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритишга оид қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ мазкур қонуннинг 63-моддаси иккинчи қисмига ўзгартириш киритилмоқда. 
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига ойнинг у вафот топгунга қадар ўтган кунлари учун тўланади. Бироқ, пенсиялар тўлиқ ой учун тайинланади ҳамда фуқароларда ҳар ойнинг 1-санасида бир ойлик пенсияни олиш ҳуқуқи пайдо бўлади.
Пенсиялар ҳозирги кунда ойнинг 27-санасига қадар тўланади ҳамда тўлов графиги бўйича ой бошида етказилгандан сўнг вафот этганлардан пенсиялар қайтариб олинмайди. Бироқ график бўйича етказиладиган кундан аввал вафот этганлар учун тенгсизлик мавжуд бўлиб, пенсия фақат ҳақиқатда яшаган кунлари учун оила аъзоларига тўланади. Мазкур тенгсизликни бартараф этиш мақсадида пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пулини у вафот этган ой учун тўлиқ тўланиши билан боғлиқ нормалар қонунчиликда ўз аксини топмаган.
Мазкур қонун лойиҳасида эса эндиликда пенсионернинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия тўлиқ тўланиши назарда тутилмоқда.
Ҳисоб-китобларга ушбу тизим жорий этилиши учун йиллик ўртача 4 млрд сўм қўшимча маблағ ажратилади.
913views0replies
0

Изоҳлар