Излаш
RUUZ

Жамият

Ноқулай об-ҳаво сабабли Фарғона водийсига қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди

Бугун, 28 ноябрдан Тошкент-Қўқон-Тошкент  йўналишида 560/559-сонли  қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди.

749views0replies
0

railway.uz

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг маълум қилишича, қўшимча рейс республикада кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароитида йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида йўлга қўйилмоқда.
Бугун, яъни 28 ноябрь куни соат 18:30 да Тошкент шимолий вокзалидан ҳаракатини бошлайдиган 560-сонли йўловчи поезди соат 23:05 да Қўқон темир йўл вокзалига кириб боради. 
29 ноябрь куни соат 0:46 эса 559-сонли поезд Қўқон темир йўл вокзалидан ҳаракатини бошлаб, шу куни соат 05.00 да  Тошкент шимолий вокзалига кириб келади.
Чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилиш мумкин.
749views0replies
0

Изоҳлар