Излаш
RUUZ

Жамият

Электр таъминотидаги узилишларнинг асосий сабаблари ҳақида маълум қилинди

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" вакили Улуғбек Ўринов электр таъминотидаги узилишларга сабаб бўладиган асосий икки омилни санаб ўтди.

1056views0replies
0

UzNews.uz

Электр таъминотидаги узилишларга асосан, электр тармоғига турли техник ва иқлим шароитлари билан боғлиқ таъсирлар ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги тафовут тизимнинг яхлитлигига, барқарор фаолиятига салбий таъсир этиши кабилар сабаб бўлади.
Бу ҳақда бугун, 28 ноябрь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Ўринов маълум қилди.
Қайд этилишича, электр таъминотидаги узилишларнинг, дастлабки омили бу электр тармоғига турли техник ва иқлим шароитлари билан боғлиқ таъсирлар бўлиб, унда:
–  тармоқ симларига дарахт шохларининг тегиши (ёки сим арқонлари);
–  қурилиш ишларида йўл қўйиладиган эҳтиёткорсизлик туфайли таъсир;
–  кучли шамол ва ёмғирлар таъсирида;
–  электр ускуна ва жиҳозларининг эскириши туфайли носоз ҳолга келиши ёки 200 та хонадонга мўлжалланган трансформаторларга 300–400 та хонадоннинг уланиши оқибатида келиб чиқадиган носозликлар. 
–  Ва албатта бу носозликлар бартараф этилаётган пайтда хавфсизлик техникаси талабларига мувофиқ тармоққа уланган истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилиб турилади, - дейди Улуғбек Ўринов.
Иккинчи асосий омил эса электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги тафовут тизимнинг яхлитлигига, барқарор фаолиятига салбий таъсир этганда маълум техник шартлар асосида тармоқдан жадвалли узишлар билан боғлиқ.
Мутахассиснинг таъкидлашича, электр таъминотида мувозанатни сақлаш маҳаллий диспетчерлар ва Миллий диспетчерлик маркази диспетчерлари томонидан амалга оширилади.
1056views0replies
0

Изоҳлар