Излаш
RUUZ

Жамият

Қашқадарёда 4 минг хонадон бир ой ёқиши мумкин бўлган газ ўғирлиги фош қилинди

Ўғирланган табиий газ ғишт ишлаб чиқаришга ихтисослашган ноқонуний цехга йўналтирилган.

878views0replies
0

Видеодан кадр

Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида "Муродбой-Сухроббой" масъулияти чекланган жамияти юқори босимли газ қувурига ноқонуний равишда уланиб олган. 
Энергетика вазирлиги матбуот хизматига кўра, ўғирланган табиий газ ғишт ишлаб чиқаришга ихтисослашган ноқонуний цехга йўналтирилган.
Қайд этилишича, “Муродбой-Сухроббой” МЧЖ томонидан табиий газ тармоғига ҳеч қандай рухсатномасиз, ўзбошимчалик билан уланиши натижасида катта миқдордаги табиий газ ўғирланиш ҳолати “Hududgazta’minot” АЖ ва унинг вилоят бўлимлари ходимлари томонидан аниқланди. 
Ғишт ишлаб чиқариш учун мослаштирилган мазкур цехда фойдаланилган 12 дона қўлбола газ горелкалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
"Hududgaz Qashqadaryo" ГТФнинг тақдим этган маълумотларига кўра, юқорида номи зикр этилган корхонанинг ноқонуний фаолияти даври мобайнида, қиш мавсумида мактаблар, касалхоналар, уй-жой, болалар боғчалари, ногиронлик уйлари, хуллас, ижтимоий объектлар ҳамда аҳоли эҳтиёжлари учун белгиланган табиий газни ўзбошимчалик билан ишлатиб юборишган. Ўғриланган табиий газнинг умумий ҳажми 4,3 миллион куб метрни, бу эса ўз навбатида, тахминан тўрт минг хонадоннинг бир ойлик табиий газ истеъмоли ҳажмини ташкил этмоқда. Табиий газни ўғирлаш ҳолати бўйича талончилар томонидан етказилган зарар миқдори 4,3 миллиард сўмни ташкил этган.
Табиий газни талон-торож қилиш бўйича тўпланган барча ҳужжатлар қонунга мувофиқ тегишли чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тақдим этилди.
878views0replies
0

Изоҳлар