Излаш
RUUZ

Криминал

Қалбаки пул ишлаб чиқариб, муомалага киритиб келган самарқандликлар қўлга олинди

Фуқаро ўзининг рангли принтерида 100 минг сўмлик купюрадаги қалбаки пулларни ишлаб чиқариб, муомалага киритиб келган.

881views0replies
0

ИИВ

Самарқанд вилояти Ургут туманида қалбаки пул ишлаб чиқариб, муомалага киритиб келган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарда айтилишича, олинган тезкор маълумотга асосан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тезкор тадбирда Ургут тумани Қолдувойжар маҳалласида яшовчи Б.И. ўзининг яшаш уйининг хонасида, ноқонуний равишда ўзига тегишли бўлган рангли принтери орқали 100 000 сўмлик купюрадаги қалбаки пулларни ишлаб чиқариб, муомалага киритиб келганлиги аниқланган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, Б.И.нинг қариндоши Д.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганида шбу шахс ҳам ўзининг яшаш уйида жами 3.500.000 сўм миқдоридаги қалбаки пулларни сақлаб келаётганлиги аниқланиб далилий ашёлар холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинган. 
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
881views0replies
0

Изоҳлар