Излаш
RUUZ

Жамият

АОКА нега қатор ОАВ огоҳлантирилганини изоҳлади

АОКА айрим ОАВда динлараро низо келтириб чиқариш, порнография ва зўравонликни тарғиб қилиш каби тақиқланган контентни тарқатиш ҳолатларини аниқланган.

713views0replies
0

Aoka.uz

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ўз ваколатлари доирасида бугунги кунда "тўртинчи ҳокимият" ролини ҳақли равишда бажаришга киришаётган оммавий ахборот воситалари манфаатларини доимо қўллаб-қувватлагани ва қувватлашда давом этишини маълум қилди.
Қайд этилишича, охирги вақтларда, айрим оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ ва турли мессенжерларда тасдиқланмаган ахборотларни чоп этиш кузатилмоқда, ёлғон  маълумотларни тарқатиш фактлари мавжуд. 
АОКА томонидан ижтимоий тармоқларда ёритилаётган материаллар борасида баёнот тақдим этиш учун етарли асос ва фактлар мавжуд бўлиб, айрим ОАВда динлараро низо келтириб чиқариш (Effect.uz, Hordiq.uz), порнография ва зўравонликни тарғиб қилиш (Nova24.uz) каби тақиқланган контентни тарқатиш ҳолатлари аниқланган.
Маълум қилинишича, Агентлик Ўзбекистоннинг ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади. Шу боис аниқланган қонун талабларига риоя этмаслик ҳолатлари юзасидан огоҳлантириш, кўрсатма ва тақдимномалар бериш ваколатига эга.
“20-23 ноябрь кунлари оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатига олинган “Kun.uz”, “Daryo.uz”, “Gazeta.uz”, “Podrobno.uz”, “Repost.uz” веб-сайтларига амалдаги қонунчилик талабларига мос келмайдиган ахборотларни тарқатиш ҳолатлари бўйича  огоҳлантириш хатлари юборилгани шулар жумласидан” – дейилади баёнотда.
Масалан, “Kun.uz” сайтида ижтимоий тармоқлардаги айрим фойдаланувчиларининг турли шарҳлари, ҳақоратли фикрлари ва чақириқлари жамоатчилик фикри сифатида тақдим этилган.
Шунингдек, 17 ноябрь куни “Gazeta.uz”, “Daryo.uz”, “Podrobno.uz”, “Repost.uz” веб-сайтларида жойлаштирилган материалларда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар статистикаси шубҳа остига олинган ва ушбу масала юзасидан расмий изоҳлар тақдим этилмаган.
713views0replies
0

Изоҳлар