Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг Twitter’даги фейк аккаунти маълум бўлди

Бироз ўтиб эса Twitter’даги @a_h_kamilov аккаунти бутунлай ўчиб кетди.

720views0replies
0

ТИВ

Бугун, 27 ноябрь куни Twitter’да Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири номига очилган @a_h_kamilov аккаунтида “Биз очиқ сиёсат тарафдоримиз, Ўзбекистон ҳар доим оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга ва барча журналистларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр” деган твит қолдирилди.
Ижтимоий тармоқларда ТИВ раҳбарининг баёноти сўнгги икки кун ичидаги айрим маҳаллий нашрларга АОКА томонидан жўнатилган хатга муносабат ўлароқ қабул қилиниб, ижобий фикрлар айтилаётган бир пайтда мазкур аккаунтнинг вазирликка тегишли эмаслиги айтилган постлар пайдо бўла бошлади.
Бунинг ортидан эса Twitter’даги ушбу саҳифа ўрганилганда унга Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналар вакиллари ва ўзбекистонлик дипломатларнинг обуна бўлгани маълум бўлди. Шунингдек, Абдулазиз Комилов билан учрашган ва Твиттерда саҳифаси борлар, ушбу аккаунтни белгилаб қўйишган. Масалан, Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ёки Афғонистон ташқи ишлар вазири ёки АҚШ Давлат департаметининг тегишли бюроси.
Ташқи ишлар вазирлиги Telegram’даги ўзининг расмий каналида мазкур ҳолатга муносабат билдириб, “Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири номига очилган @a_h_kamilov аккаунти Вазир Aбдулазиз Камиловга тегишли эмас”лигини расман маълум қилди.  
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда ТИВга тегишли расмий аккаунтлар рўйхатини эълон қилди:
Veb-sayt: www.mfa.uz 
Facebook: https://www.facebook.com/MFAUZB
Telegram: https://t.me/uzbekmid va https://t.me/uzbekmfa 
YouTube: https://www.youtube.com/c/uzbekmfa/
Twitter: https://twitter.com/uzbekmfa 
Instagram: https://www.instagram.com/a.h.kamilov/
Бироз ўтиб эса Twitter’даги @a_h_kamilov аккаунти бутунлай ўчиб кетди.
720views0replies
0

Изоҳлар