Жамият

Юк автомобилларининг Тошкент шаҳрига кириб чиқишига чекловлар ўрнатилиши мумкин

Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига таклиф киритилган.

Юк автомобилларининг Тошкент шаҳрига кириб чиқишига чекловлар ўрнатилиши мумкин
Фото:ИИВ ЙҲХББ

Юк автомобиллари учун Тошкент шаҳрига кириб чиқишда чекловлар ўрнатилиши мумкин. Бу таклиф Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан киритилган.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, депутатлар Тошкент шаҳар кенгашига Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан йўлларда тирбандликнинг олдини олиш мақсадида эрталаб соат 7.00-10.00 ва кечки 17.00-20.00 вақтлар оралиғида Тошкент шаҳрига оғир юк ташувчи транспопрт воситаларининг кириб чиқишини чеклаш ҳақида қарор қабул қилиш таклифи киритилган. 

 

“Ушбу масала тез кунларда Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари томонидан кўриб чиқилиши режалаштирилган. 

 

Агар депутатлар бу қарорни қабул қилишса, Тошкентда тирбандликлар бироз бўлса ҳам камаяди, деб умид қиламиз”, дейди Кушербаев.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ