Излаш
RUUZ

Жамият

Хусусий бандлик агентликларидан жабр кўрганлар пулларини қай тартибда олиши айтилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи фуқароларнинг пулларини ундириш тартибини маълум қилди.

693views0replies
0

Иллюстрация / tergov.uz

Бугун АОКАда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Муҳаммадзокир Маматхонов иштирокидаги матбуот анжуманида хусусий бандлик агентликларидан жабр кўрган фуқароларнинг пулларини ундириш бўйича қайси орган шуғулланаётганига ойдинлик киритди.  
Маълум қилинишича, суд ҳукми эълон қилинганидан сўнг Мажбурий ижро бюроси зиммасига суд ҳукми ижроси юклатилади.
“Бунда ваколатли орган — МИБ ҳисобланади. МИБ томонидан тегишли бандлик агентлиги ҳисоб-рақамидаги мавжуд маблағлар, мол-мулклари сотувга қўйилади. Бу пулларни жамлаган ҳолда, мутаносиб равишда жабрланган ҳар бир фуқарога пулларини қайтариш чоралари кўрилади” - дейди Муҳаммадзокир Маматхонов.
Аввалроқ, Самарқандда икки нафар фуқаро М.О. ва О.З. Consort хусусий бандлик агентлигини ташкил қилиб, фирибгарлик йўли билан фуқаролардан 786 млн 948 минг сўм пулларни йиғиб олиши ортидан компания лицензияси бекор қилинганди.
“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун қабул қилинди. Унга кўра, энди чет элда ишга жойлаштириш бўйича хизмат ҳақи иш қидираётган шахсдан эмас, иш берувчидан ундирилади.
“Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ масъули 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди.
Human хусусий бандлик агентлиги раҳбари Ш.Файзуллаевга 1080 нафардан ортиқ жабрланувчилар фойдасига 21 миллиард 192 минг сўмдан зиёд миқдорда моддий зарар ундирилиши белгиланганди.
693views0replies
0

Изоҳлар