Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон Бирлашган ядро тадқиқотлари институти аъзолигига қайтди

Институтнинг йиллик сессиясида Ўзбекистонни тўлақонли аъзолигини келаси йил 1 январдан тиклаш қарори қабул қилинди.

592views0replies
0

jinr.ru

2020 йил 23 ноябр куни Россияда Бирлашган ядро тадқиқотлари институтига аъзо давлатлар Мухтор вакиллар қўмитасининг йиллик сессияси ўтказилди. 
Ушбу йиғилиш кун тартибига қўйилган масалалардан бири Ўзбекистоннинг Ядро тадқиқотлари бирлашган институтига тўлақонли аъзолигини тиклаш масаласи бўлган.
Мазкур масала бўйича қўмита аъзолари томонидан Ўзбекистонни Бирлашган ядро тадқиқотлари институтига тўлақонли аъзолигини 2021 йил 1 январдан тиклаш қарори қабул қилинди.  
Ушбу институтга аъзолик маҳаллий мутахассисларни йирик халқаро лойиҳаларда иштирок этишини ҳамда ядро технологиялари, ядровий тиббиёт, ахборот технологиялари ва материалшунослик йўналишларида юқори малакали кадрлар тайёрлашда кенг имкониятлар яратади.
Айни пайтда мазкур институтга 18 та давлат аъзо ҳисобланади.
592views0replies
0

Изоҳлар