Жамият

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг янги тизими жорий қилинади

Энди алиментни ундириш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими яратилади ҳамда алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағи очилади. 

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг янги тизими жорий қилинади
Фото:UzNews.uz

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича республика кенгаши (Республика кенгаши) ҳамда ҳудудий кенгашлар ташкил этилди. 

 

Бу ҳақда жорий йил 24 ноябрда имзоланган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонида белгилаб қўйилди.

 

Унга кўра, ижро ҳужжатларининг мажбурий ижросини таъминлаш жараёнида юзага келаётган муаммоларнинг сабаб ва шарт-шароитларини муҳокама қилиш ҳамда уларни бартараф этиш ва келгусида олдини олишни таъминлаш Республика кенгашининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди. 

 

Шунингдек, 2021 йил 1 январдан:

 

– Бюро ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ўз фаолияти тўғрисида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ҳар ярим йилда ҳисобот тақдим этиб боради;

 

– давлат ижрочиси лавозимига янги тайинланган шахсларга Бош прокуратура Академиясида махсус дастур бўйича бошланғич тайёргарлик курсларини ўтаганидан сўнг ўз хизмат вазифаларига киришишга рухсат бериш тартиби жорий этилади. 

 

Фармонга кўра, алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими яратилади ҳамда алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағи очилади. 

 

2021 йил 1 мартдан:

 

– ижро ҳужжатлари бўйича алимент мажбуриятларини бажариш қарздорлар томонидан Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади;

 

– суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижроси доирасида мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотиш фақатгина мол-мулкни қабул қилишдан уни сотишгача бўлган жараёнларни масофавий мониторинг қилиш электрон тизимини жорий қилган савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилади;

 

– суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижроси доирасида мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотиш бўйича савдо дўконларини танлаб олишда мол-мулкни интернет-дўконлар орқали сотишни амалга оширувчи савдо ташкилотларига устунлик берилади;

 

– ижро ҳужжатларида мажбурий тартибда қарздор-жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, шунингдек, қарздор–юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами кўрсатилади.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ