Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Акциз солиғи: 2021 йилдан қайси маҳсулотлар учун ошади ва қайсилари учун ўзгаришсиз қолади?

Масалан, АИ-80 бензин учун акциз 20 фоизга оширилса, АИ-90 ва ундан юқори бензин учун акциз 10 фоизга оширилади.

1448views0replies
0

splus.uz

Молия вазирлиги ишлаб чиққан 2021 йил солиқ сиёсатига оид қонун лойиҳаси билан акциз тўланадиган товарлар ва хизматларнинг рўйхати ва солиқ ставкаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ҳужжат лойиҳаси билан амалдаги Солиқ кодексининг 289-моддаси 289-1 – 289-3-моддалар билан тўлдирилмоқда.
Унга кўра, 289-3-модда билан нефт маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга 2021 йил 1 февралдан қуйидаги солиқ ставкалари белгиланмоқда: 
Нефт маҳсулотлари:   
–  АИ-80 – 240 000 сўм/ тонна  (20%га ошади)
–  АИ-90 ва ундан юқори – 275 000 сўм/ тонна (10%га ошади)
–  авиакеросин – 200 000 сўм/ тонна тонна (11,1%га ошади)
–  Дизель ёқилғиси – 240 000 сўм/ тонна (20%га ошади)  
Шунингдек,
–  Табиий газ, шу жумладан, экспорт – 20%  (ўзгармайди)
–  Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газ («Ҳудудгазтаъминот» АЖ орқали аҳолига сотиладиган ҳажмлар бундан мустасно), шу жумладан, экспорт – 30 % (ўзгармайди)
Якуний истеъмолчига сотиладиган:   
–  бензин – 1 литр учун 350 сўм / 1 тонна учун 465 530 сўм  (қарийб  23%га ошади)
–  дизель ёқилғиси – 1 литр учун 350 сўм / 1 тонна учун 425 918 сўм (қарийб  23%га ошади)
–  суюлтирилган газ – 1 литр учун 350 сўм/ 1 тонна учун 665 493 сўм (қарийб  23%га ошади)
–  сиқилган газ –1 куб.метр учун 500 сўм  1 куб.метр учун 435 сўм (қарийб  15%га ошади)
–  Мобил алоқа хизматлари – 15% (ўзгармайди)
Маълумот учун, акциз тўланадиган товарларнинг (хизматларнинг) рўйхати ва уларга доир солиқ ставкалари Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланади.
1448views0replies
0

Изоҳлар