Излаш
RUUZ

Жамият

Қашқадарёда муҳтож аҳолига 5 қаватли энергия тежамкор уйлар қурилади

Президент раислигида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли ҳаётини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.

1986views2replies
0

president.uz

Шавкат Мирзиёев раислигида 26 ноябрь куни Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли ҳаётини яхшилаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.  
Президент 12-13 ноябрь кунлари вилоятда бўлиб, шу борадаги вазифаларни белгилаб берган эди. 
2021 йилда тижорат банклари кредитлари асосида хизмат кўрсатиш соҳасида 650 миллиард сўмлик 500 та янги лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.
Давлат раҳбари келгуси икки йилга мўлжалланган 1 минг 153 та инвестиция лойиҳасининг иқтисодий-ижтимоий аҳамиятини таъкидлаб ўтди. Бунда қарийб 1 миллиард доллар хорижий инвестицияларни ўзлаштириб, 19 мингта янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари “Темир дафтар”га киритилган оилаларни камбағалликдан чиқариш чоралари муҳокама қилинди. Кичик бизнесни ривожлантириш, ёшлар ва аёлларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш муҳимлиги таъкидланди.
Муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, ичимлик суви тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш, автомобиль йўлларини таъмирлашга оид масалалар кўриб чиқилди. Турар жойга талаб юқори бўлган ҳудудларда муҳтож аҳоли учун 5 қаватли энергия тежамкор уйлар қуриш муҳимлиги айтиб ўтилди.
Қолаверса, ижтимоий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Мактабларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 2021 йилги Инвестиция дастури доирасида қўшимча 100 миллиард сўм ажратилиши қайд этилди. Ушбу маблағлар ҳисобига 88 та мактабда қўшимча иморат қурилади, 100 тадан кўпроғи эса тўлиқ жиҳозланади, пахса деворли филиаллар ўрнига янги бинолар барпо этилади.
1986views2replies
0

Изоҳлар