Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистон помидор ва қалампир экспортига қўйилган тақиқни бекор қилишга эришмоқчи

Россия тобамовирус сабаб Фарғона вилоятидан помидор ва қалампир импортига тақиқ киритганди.

681views0replies
0

Видеодан кадр / Youtube

Бугун Фарғона вилоятидан Россияга помидор ва қалампир етказиб беришга тақиқ жорий этилгани ҳақида хабар бергандик.  
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ушбу маълумот бўйича изоҳ берди.  
Ҳозирги вақтда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси билан биргаликда “Россельхознадзор” билан мазкур масала бўйича маслаҳатлашувлар ўтказмоқда.
Россия Фарғона вилоятидан помидорларнинг алоҳида партиясида помидор мевасининг жигарранг тиришқи вируси (Tomato brown rugose fruit virus (ToBRFV) аниқланганлиги сабабли чекловлар жорий этган.
Маълум қилинишича, ToBRFV ўсимликлар вирусининг янги штамми бўлгани учун Ўзбекистон ҳудудида илгари аниқланмаган. ЕОИИ мамлакатларида ҳам ушбу вирусга нисбатан тақиқ мавжуд эмас. ЕОИИ Кенгашининг 2016 йил 30 ноябрдаги 158-сонли қарори билан тасдиқланган карантин объектларининг ягона рўйхатига ToBRFV киритилмаган.
Вазирлик ҳамда Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ташаббуси билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларда шу каби вируслар пайдо бўлишининг олдини олиш бўйича тезкор равишда комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.
Қайд этилишича, “Россельхознадзор” томонидан киритилган тақиқ Ўзбекистоннинг барча ишлаб чиқарувчиларига нисбатан қўлланилмайди ва фақат Фарғона вилоятидан келтирилган маҳсулотларга тегишли.
Айни пайтда Россия томони билан маслаҳатлашувлар давом этмоқда.
681views0replies
0

Изоҳлар