Излаш
RUUZ

Жамият

Қирғизистон чорва молларини ЕОИИ божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишни тақиқламоқда

Аввалроқ, Россия томони 26 ноябрдан ўз ҳудудига Фарғона вилоятидан помидор ва қалампир олиб киришга тақиқ қўйган эди. 

837views0replies
0

Sputnik / Илья Наймушин

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тижорат банкларидан Қирғизистон томонидан чорва молларини экспорти вақтинчалик тўхтатилганлиги сабабли, ушбу мамлакат тадбиркорлари билан чорва моллари сотиб олиш юзасидан тузилган импорт шартномалари бўйича тўловларни амалга оширмасликни сўрамоқда.
“Олинган тезкор маълумотларга кўра, Қирғизистон ҳукуматининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Қирғизистон Республикасидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини Евроосиё иқтисодий иттифоқи божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга (экспортга) вақтинчалик тақиқ жорий этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинган”, дейилади қўмита раиси Ш. Жабборов имзоси билан тарқалаётган огоҳлантирув хатида.
Қарорга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини, шу жумладан, тирик қорамоллар, қўй ва эчкиларни 6 ой муддат давомида экспорт қилишга вақтинчалик тақиқ жорий қилинган.
Қўмита Қирғизистон томонининг мазкур қарори ортидан маҳаллий тижорат банкларини хорижий ҳамкорларга тўловни амалга оширмаслик ҳақида огоҳлантирган.
“Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда иқтисодий муаммолар ва кутилмаган зарарларнинг олдини олишда кўмаклашиш мақсадида Қирғизистон Республикасидан қарор иловасида келтирилган чорвачилик товарларини, шу жумладан, қорамол, қўй ва эчкиларни олиб келиш бўйича Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектлари томонидан имзоланган импорт шартномаларга мувофиқ хорижий ҳамкорларга тўловларни амалга оширмаслик бўйича республикада фаолият юритаётган тижорат банкларига тегишли кўрсатмалар берилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз”, дея огоҳлантиради қўмита.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати 26 ноябрдан Россия ҳудудига Фарғона вилояти ҳудудидан помидор ва қалампир олиб киришни тақиқлагани маълум қилинганди.
Шунингдек, 2021 йил 1 июлгача муддатга Ўзбекистонга гўшт (мол, қўй, товуқ гўшти ва бошқалар), ҳайвонларни (қорамол ва парранда) тирик ҳолда ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни олиб кириш, шунингдек уларни реализация қилиш айланмалари қўшилган қиймат солиғидан (ҚҚС) озод қилиш кўзда тутилганди.
837views0replies
0

Изоҳлар