Жамият

Энди “гараж”лар ҳам солиқ солиш объекти сифатида ҳисобга олиниши мумкин

Солиқ сиёсатининг 2021 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилиниши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. 

Энди “гараж”лар ҳам солиқ солиш объекти сифатида ҳисобга олиниши мумкин
Фото:centre1.com

2021 йилдан кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари ҳам солиқ солиш объекти сифатида ҳисобга олиниши, улардан мол-мулк солиғи ундирилиши мумкин.

 

Бу ҳақда Молия вазирлиги эълон қилган “Солиқ сиёсатининг 2021 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасида белгилаб берилмоқда.

 

Унга кўра, Кодекснинг 419-моддаси 4-бандига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлардан ҳам энди мол-мулк солиғи олинади.

 

Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи объектини тартибга солувчи амалдаги 419- моддага кўра қуйидагилар

 

– уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари;

– тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари;

– қурилиши тугалланмаган яшаш учун мўлжалланмаган объектлар.

 

Қурилиши тугалланмаган яшаш учун мўлжалланмаган объектларга ушбу объектни қуришга доир лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар, агар қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса, ушбу объектнинг қурилишига ваколатли бўлган органнинг рухсатномаси олинган ойдан эътиборан йигирма тўрт ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар киради;

 

– бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар солиқ солиш объекти ҳисобланади.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ