Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ўзбекистонликларни яқин кунларда ёғингарчилик ва кучли шамол кутмоқда

Келаётган кунларда ҳаво ҳарорати -10 даражагача пасайиши, қор, ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда.

1251views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 27-29 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Волга бўйи ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.   
27 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кечқурун эса Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларига ёмғир ёғиши мумкин.
28 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари республикамиз ҳудудлари бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхмалак бўлиши мумкин.
27-28 ноябрда Республика бўйича шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача, баъзи жойларида 25-27 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
28-29 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари 5-10 даража совуққача, кундуз кунлари 2 даража совуқдан 3 даража илиққача пасайиши кутилмоқда.
Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-12 даражага кам бўлиши кутилмоқда.
1251views0replies
0

Изоҳлар