Излаш
RUUZ

Жамият

“Машинани бошқариш суғурта асосида тартибга солинса ҳам етарли” – Адлия вазири

Кўп вазирликлар яқин қариндошлар бўладиган бўлса, ишончнома зарур эмас деган нормага ўз вақтида қарши бўлган.

452views0replies
0

Скриншот

Адлия вазирининг маълум қилишича, машинани ишончнома орқали бошқариш келажакда тарихга айланиши мумкин. Бу ҳақда Русланбек Давлетов жорий йилнинг 25 ноябрь куни Facebook’даги “Халқ билан мулоқот/Диалог с народом” гуруҳида фуқаролар билан онлайн мулоқотида айтиб ўтди.
Мулоқот давомида адлия вазири Русланбек Давлетов автомашиналарни бошқаришда ишончнома борасида ҳам тўхталиб ўтди. 
Вазирга кўра, автомашиналарни бошқаришда ишончнома масаласи доимо долзарб бўлиб келган. Президент қарорига асосан яқин қариндошлар бўладиган бўлса, ишончнома зарур эмас деган норма киритилган, яъни яқин қариндошлар ўртасидаги муносабатлардан келиб чиқиб шу янгилик жорий этилган эди. 
–  Бу яхши қадам, енгиллик. Кўп вазирликлар бунга қарши бўлди, бироқ ҳукуматимиз қўллаб-қувватлади ва Президентимиз қарорни имзоладилар. Керак бўлса, бу жараённи соддалаштиришни яна давом эттиришимиз лозим. Чунки машинани бошқариш асосан суғурта асосида тартибга солинса ҳам етарли бўлади. Ишончнома каби ҳужжатлар, ўйлаймизки, келажакда тарихга айланади, - деди Давлетов.
452views0replies
0

Изоҳлар