Излаш
RUUZ

Жамият

Энди давлат хизматчилари ҳуқуқий саводхонлик даражаси бўйича имтиҳондан ўтишлари керак бўлади

Ҳужжат лойиҳасига кўра, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлик даражаси минимал талабларга жавоб бериши лозим.

657views0replies
0

Иллюстрация / Бош прокуратура

2021 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлик даражаси ҳар 6 ойда баҳолаб борилади. Мазкур тартиб Адлия вазирлигидан томонидан ишлаб чиқилган ва Ҳукумат қарори лойиҳасида ўз аксини топмоқда.
Қайд этилишича, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси минимал талаблар бўйича баҳоланади.
Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ олий, профессионал ва ўрта махсус таълим муассасалари ва ташкилотларини тугатгандан кейин давлат ташкилотларидаги вакант лавозимга ишга кираётган ҳамда иш стажига эга бўлмаган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб ўн икки ой ўтгач, лекин ўн беш ойдан ошмаган муддатда баҳолашдан ўтказилади.
Иш стажига эга бўлган ва бошқа давлат ташкилотларидаги вакант лавозимга ишга қабул қилинаётган шахслар олдинги иш жойида баҳолашдан ўтмаган бўлса, ишга қабул қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгандан кейин, лекин олти ойдан ошмаган муддатда баҳолашдан ўтказилади.
Давлат хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлик даражаси Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Давлат хизматининг ягона электрон-ахборот таҳлил тизимидаги “Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули” – махсус тест тизими орқали баҳоланади.
Давлат хизматчилари ҳуқуқий саводхонлик даражаси бўйича ҳар уч йилда бир марта режали баҳолашдан ўтиши шарт.
Баҳолашнинг умумий натижаларини мониторинг қилиш Адлия вазирлиги томонидан қуйидагиларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади:
–  баҳолаш натижалари бўйича кўрсаткичлар ҳудудлар ҳамда давлат ташкилотлари кесимида таҳлил қилинади;
–  энг юқори кўрсаткичга эга бўлган давлат ташкилотлари ва ҳудудларнинг ижобий тажрибалари ўрганилади;
–  энг паст кўрсаткич қайд этган давлат ташкилотлари ва ҳудудларнинг муаммолари ҳамда сабаблари таҳлил қилинади.
Мазкур Низом талаблари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг олий юридик маълумотли ходимлари, давлат ташкилотларининг юридик хизматлари ходимлари, ҳарбий хизматчилар, шунингдек ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Давлат хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини минимал талаблар бўйича баҳолашдан ўтказиладиган лавозимлари рўйхатида кўрсатилмаган ходимларга нисбатан татбиқ этилмайди.
657views0replies
0

Изоҳлар