Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Uzcard раҳбари ўзгарди

Payme тўлов тизими асосчиларидан бири МЧЖга директор бўлган.

1316views0replies
0

Видеодан кадр

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри бўйича тақдим этилган маълумотга кўра, Дилшод Икромов “Ягонa умумреспубликa процессинг мaркaзи” МЧЖ, яъни Uzcard раҳбарлигидан кетган.
Унинг ўрнига Фаррух Ғолибшерович Зияев тайинланган. У бунга қадар жамият директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Ф. Зияев кўпчиликка таниш бўлган Payme тўлов тизими асосчиларидан бири ҳисобланади.
Жорий йил августида компаниядаги 51 фоиз улуш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкига ўтгани маълум бўлганди.
Маълум бўлишича, акциядорлар сони ҳам кескин ошган. Янги рўйхатда 4 та банк 6 фоизлик улушга эгалик қилмоқда.
1316views0replies
0

Изоҳлар