Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш ва халқ таълими бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди

Бугун, 25 ноябрь куни вилоятда қатор тайинловлар амалга оширилди.

1437views0replies
0

Т. Каримов ва Р. Тулаков

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш ва таълим тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди.
Унга кўра, Тулаков Равшан Панжиевич Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Р. Тулаков 1972 йил Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида туғилган. Самарқанд давлат тиббиёт институтида таҳсил олган. "Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан тақдирланган. У 2018 йилдан буён Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали директори лавозимида ишлаб келаётган эди. 
Шунингдек, Каримов Тўлқин Турсунович Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Т. Каримов 1973 йил Шаҳрисабз шаҳрида туғилган. Тошкент молия институтида таҳсил олган. У 2018 йилдан буён Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди. 
Бундан аввал Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалига директор тайинланганди.
1437views0replies
0

Изоҳлар