Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Сурхондарёлик инспекторларга нисбатан чора кўрилди — видео

Тўхташ мумкин бўлмаган жойда тўхтаб турган инспекторларга нисбатан жарима тайинланди.

847views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда “Кун фотоси: 75 003 VSF, 75 007 VSF! Қонун фақат оддий фуқарога ишлайди, ижро этувчиларга таъсир қилмайди!” сарлавҳаси остидаги видеолавҳа тарқалди. 
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур видеолавҳа юзасидан хизмат текшируви ўтказилган. Ўрганиш натижасида “Ласетти” русумли, 007 VSF ҳамда “Каптива” русумли, 003 VSF давлат рақам белгили автомобиллар ҳайдовчиларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларининг 91-банди талабларини бузганлиги аниқланган ва ҳолат бўйича инспекторларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилган.
847views0replies
0

Изоҳлар