Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19’га чалинганлар сони 72 мингдан ошди

ССВга кўра, мамлакатда ушбу инфекциядан вафот этганлар сони 605 тага етди.

1045views0replies
0

UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йил 24 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 192 тага ортиб, 72 039 нафарни ташкил этмоқда.  
Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Сурхондарё вилоятида, 11 нафари Фарғона вилоятида, 47 нафари Тошкент вилоятида, 118 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, кеча 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 605 нафарга етди.
Кеча 184 нафар бемор соғайиб, жами соғайганлар сони 69 302 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2132 нафар бемордан 199 нафари оғир, 50 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Кечадан бошлаб беморлар камайгани боис, Тошкентдаги айрим тақсимлаш марказлари ёпилаётгани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 19 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда касалланганлар сони 71 мингга етганди.
1045views0replies
0

Изоҳлар