Излаш
RUUZ

Жамият

Мамлакатдаги халқаро йўллар ёқасида савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилади

Ўзбекистонда йўл бўйи инфратузилмасини яхшилаш орқали 700 миллиард сўмлик қўшимча хизматлар яратиш мумкинлиги айтилди.

742views0replies
0

ЎзА

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.  
Қайд этилишича, дунёда сервис соҳасининг ЯИМдаги улуши ўртача 61 фоизни ташкил этади. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 36 фоизни ташкил қилади. Лекин 86 фоиз қўшилган қиймат шу соҳада яратилади.
Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарёда аҳоли жон бошига хизматлар ҳажми мамлакатимиздаги ўртача кўрсаткичдан 2 баробар пастлиги таъкидланди.
Йиғилишда бу соҳада захиралар кўплиги таъкидланиб, ҳудудларда хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш келгуси йилги устувор йўналиш этиб белгиланди.
Аввало, йўл бўйи инфратузилмасини яхшилаш орқали 700 миллиард сўмлик қўшимча хизматлар яратиш имкони борлиги таъкидланди. Жумладан, 150 дан ортиқ туман ва шаҳардан ўтадиган 10 минг километр йўлда 400 дан зиёд йирик сервис объектлари учун эҳтиёж мавжуд.
Шундан келиб чиқиб, мутасаддиларга Тошкент – Андижон, Тошкент – Термиз ҳамда Самарқанд – Нукус халқаро йўллари ёқасида савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этиш, янги иш ўринларини кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Инвесторлар иштирокида истироҳат боғлари ҳамда хиёбонларнинг бир қисмида енгил конструкцияли савдо, умумий овқатланиш ва кўнгилочар объектлар ташкил этиш, таълим, маданият, спорт ва соғлиқни сақлаш объектларининг бўш турган қисмини тадбиркорларга бериш орқали ҳам кўплаб хизматларни йўлга қўйиш мумкин.
742views0replies
0

Изоҳлар