Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Иккиламчи автомобиль бозорида йилига 500 мингга яқин автотранспорт воситаси олиб сотилади

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 3 миллиондан ортиқроқ енгил автомобиллар рўйхатдан ўтган.

795views0replies
0

Иллюстрация

Иккиламчи бозорнинг ҳажми йилига тахминан 2 миллиард долларни ташкил этган ҳолда, ҳар йили 400-500 мингга яқин олди-сотди шартномалари амалга оширилади. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари томонидан ўтказилган тадқиқотдан сўнг маълум қилинди.  
Қайд этилишича, ҳозирги кунда Ўзбекистонда 3 миллиондан ортиқроқ енгил автомобиллар рўйхатдан ўтган бўлиб, автомобиль савдосининг катта қисми иккиламчи бозорда амалга ошади. Иккиламчи бозорнинг ҳажми йилига тахминан 2 миллиард долларни ташкил этган ҳолда, ҳар йили 400-500 мингга яқин олди-сотди шартномалари амалга оширилади. Шу нуқтаи назардан, иккиламчи бозордаги автомобиллар нархларининг шаклланиш қонуниятларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
Экспертларнинг таъкидлашича, узоқ йиллар давомида автомобилларнинг нархи уларнинг ишлаб чиқарилган йилига боғлиқ бўлмаган. Аммо сўнгги йилларда вазият ўзгара бошлаган. Бу, асосан, янги машина сотиб олишдаги тўсиқларнинг камайиши билан боғлиқ.
“Дастлабки таҳлиллар шуни кўрсатдики, ҳозирги кунда ўрта ҳисобда автоуловнинг бир йилга эскириши унинг нархини 600 долларга пасайтиради. Бироқ, бу ҳисоблаш усули автомобилнинг турли хил хусусиятларини нархга таъсир қилиш эҳтимолини инобатга олмайди. Шу сабабли, ушбу камчиликларни ҳисобга олган ҳолда муқобил усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ”, дейилади марказ экспертлари тадқиқотида.
795views0replies
0

Изоҳлар