Излаш
RUUZ

Жамият

2021 йил давомида табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун тарифлар оширилмайди

Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида иштирок этган Бош вазир Абдулла Арипов ҳам буни тасдиқлаган.

1080views0replies
0

UzNews.uz

2021 йил давомида табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун тарифлар оширилмаслиги белгиланмоқда. 
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, бугун 24 ноябрь куни Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида иштирок этган Бош вазир Абдулла Арипов ҳам буни тасдиқлаб, бу аҳоли учун енгиллик яратиш ва қўллаб-қувватлаш йўлида қилинаётганлигини билдириб ўтган. 
“Умид қиламизки, бу сифатга таъсир қилмайди”, дейди депутат.
Эслатиб ўтамиз, мазкур норма 2021 йил учун мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасида қайд этилган эди.
1080views0replies
0

Изоҳлар