Излаш
RUUZ

Жамият

Электрон кундалик бепул таълим олиш ҳуқуқини чеклайдими?

Электрон кундалик обунаси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

656views0replies
0

Скриншот / UzNews.uz

Халқ таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова АОКАда ўтказилган брифингда ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган электрон кундалик мавзусига тўхталди.
Ўзбекистонда ҳар ким бепул таълим олиш ҳуқуқига эга. Электрон кундалик учун тўлов боланинг бу ҳуқуқини чекламайдими, деган саволга ХТВ вакиласи қуйидагича жавоб берди:  
— Йўқ, чекламайди. Сабаби кундалик ёки бошқа ўқув анжомлари мактаб томонидан бепул берилмайди. Ота-оналар ҳар доим ўз фарзандлари учун зарур бўлган барча нарсаларни ўзлари харид қилиб келишган.
Электрон кундаликнинг жорий этилиши билан қоғоз кундаликдан воз кечилмоқда. Бунда қоғозли кундаликнинг ўртача баҳоси ҳисоби олиниб, унинг электрон муқобилига йиллик обуна — 9200 сўмга баҳоланмоқда, - дейди Лайло Рустамова.
Қайд этилишича, Халқ таълими вазирлиги ва Kundalik компанияси ўртасида давлат-хусусий шериклиги асосида шартнома имзоланган бўлиб, бунинг натижасида хусусий сармоя жалб этилган ҳолда, давлат бюджет маблағлари тежалади.
Тежалган давлат маблағлари мактабларнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга, яъни компютер ва интернет билан жиҳозлашга йўналтирилади.
Аввалроқ, Халқ таълими вазирлиги электрон Kundalik платформаси билан ишлаш учун ажратилган синов муддати тугагани сабабли обуна учун тўлов 30 ноябрдан амалга оширилишини маълум қилганди.
656views0replies
0

Изоҳлар