Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Жиззахда 69 ёшли аёл ҳовлисидаги қудуққа тушиб кетди

Жабрланувчининг жиддий жароҳат олмагани ва тезда шифохонага етказилгани маълум қилинди.

548views0replies
0

ФВВ

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 24 ноябрь куни эрталаб соат 07:30 да Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Лалмикор” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи 69 ёшли фуқаро уй қудуғидан сув олиб чиқмоқчи бўлиб, эҳтиётсизлик оқибатида қудуқ ичига тушиб кетган. 
Воқеа содир бўлган жойга зудлик билан катта лейтенант Баҳодир Норбобоев бошчилигидаги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вилоят бошқармаси қутқарув гуруҳи етиб борган. Қудуқнинг чуқурлиги 19 метрни ташкил этади. Қутқарувчи Шодиёр Ҳайдаров махсус арқон ёрдамида қудуққа тушиб, кекса аёлни хавфсиз олиб чиққан. 
“У дарҳол касалхонага юборилди. Яхшиямки, жабрланувчи жиддий жароҳатлар олмаган. Шифокорлар унинг ҳолатини ижобий деб баҳоламоқда”, дейилади ФВВ вилоят бошқармаси хабарида.
548views0replies
0

Изоҳлар