Aвтобус бугун, 24 ноябр куни соат 06:13 да Тошкент кичик ҳалқа йўлида, 116-сонли йўналишли автобус ҳайдовчиси илк йўловчиларни олиб кетиш мақсадида автотураргоҳдан терминал станцияси томон кетаётган вақтда ёниб кетган, дея хабар бермоқда ФВВ Матбуот хизмати.
Воқеа жойига 4 дақиқадан сўнг Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келишган.
Соат 06:26 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 06:39 да тўлиқ баратраф этилди. Aвтобус ёниб кетишига двигатель бўлинмасидаги қисқа туташув сабаб бўлганлиги таҳмин қилинмоқда.
Ҳодисада жабрланганлар йўқ. Ёнғин бошланишидан олдин автобус ҳайдовчиси ўз вақтида йўловчилар бўлинмасидан чиқиб кетишга улгурган.