Излаш
RUUZ

Жамият

Ангренда ҳаракатланиб кетаётган поезд устидан кўмир ўғирлаган фуқаролар шахсига аниқлик киритилди

“Облиқ” темир йўл бекатида хизмат олиб бораётган Охангарон ўқчилик командаси ўқчиси вагонга чиққан номаълум шахсларни ушлаш мақсадида тепловозни тўхтатган, аммо улар қочиб кетишганди.

642views0replies
0

railway.uz

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни "Облиқ" темир йўл стансиясидан кўмир ортилган поезд юкни белгиланган манзилга олиб ўтиш вақтида бир неча номаълум шахслар кўмир махсулотини талон-тарож қилиш мақсадида вагонга осилгани ҳақида хабар қилинган эди.
“Ўзбекистон темир йўллари” AЖ матбуот хизмати кўмир ўғирлаган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, ўша куни ҳолатни кўрган ва шу ерда хизмат олиб бораётган “Ўзбекистон темир йўллари” AЖнинг Оҳангарон ўқчилик командаси ўқчиси томонидан вагонга чиққан номаълум шахсларни ушлаш мақсадида тепловозни тўхтатган. У кўмир ўғриларини қўлга олишга ҳаракат қилган бўлса-да, улар воқеа жойидан қочиб кетган. 
Олиб борилган тезкор-қидирув ишлар натижасида ҳаракатланиб кетаётган поез устидан кўмир ўғирлаганларнинг шахслари аниқланди. Улар ҳеч қаерда ишламайдиган Aнгрен шаҳрида яшовчи Х.A. Буранов (1980 й.т.), A.Д. Изамов (1989 й. т.), С.У. Танжариков (1986 й. т.) ва Х.У. Танжариков (1985 й. т.) лар бўлиб чиқди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговолди тезкор суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда.
642views0replies
0

Изоҳлар