Излаш
RUUZ

Сиёсат

Абдулазиз Комилов энди Сеулга боради

Ўзбекистон делегацияси “Корея Республикаси – Марказий Осиё” ҳамкорлик форумида иштирок этади.

634views0replies
0

Архив фото / ТИВ

Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси “Корея Республикаси – Марказий Осиё” 13-ҳамкорлик форумида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.  
Форум жорий йилнинг 24-27 ноябрь кунлари Жанубий Корея пойтахтида ўтказилади.
Форум доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор икки томонлама учрашувлар ўтказишни режалаштирган. 
Аввалроқ, 15-22 ноябрь кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон – AҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг 8-раундида иштирок этганди.  
19 ноябр куни Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация AҚШ Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Кристофер Миллер билан учрашганди.
634views0replies
0

Изоҳлар