Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Жиззахда қарама-қарши йўналишдаги автотранспортлар иштирокидаги ЙТҲларда 2 нафар фуқаро вафот этди

Дастлаб Damas “КамАЗ”ни бориб урган бўлса, Nexia Nexia-2 билан тўқнашди.

640views0replies
0

Жиззах вилояти ИИБ

Шароф Рашидов туманидан ўтган Қўқон – Жиззах автомобиль йўлининг 286-километрида Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган “КамАЗ” юк машинаси билан тўқнашган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.  
Натижада 1966 йилда туғилган, Damas автомашинаси ҳайдовчиси вафот этган. 
Худди шунга ўхшаш ҳолат Зомин туманида ҳам юз берган.
Туман ҳудудидан ўтувчи 4К-241 Зарбдор–Аччиқ–Қорамозор автомобиль йўлида 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Т. бошқарувидаги Nexia қарама-қарши йўналишда келаётган 2002 йилда туғилган П.С. бошқарувида бўлган Nexia-2 автомашинаси билан тўқнашган.
Оқибатда, П.С. бошқарувидаги Nexia-2 машинасида йўловчи сифатида келаётган ҳайдовчининг 1968 йилда туғилган отаси тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган. Nexia ҳайдовчиси эса тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
640views0replies
0

Изоҳлар