Излаш
RUUZ

Жамият

Келгуси йилдан ҳамма электр учун тўловни олдиндан тўлайди

Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

1000views0replies
0

"Андижон НЕТК" АЖ

Электр энергиясидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахсларнинг хизмат учун тўловларни олдиндан тўлашларига оид Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорининг 1-иловаси 70-банди янги таҳрирда баён қилинади.
Яъни, 2021 йил 1 февралдан барча истеъмолчиларга (шу жумладан маиший истеъмолчиларга) етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар, мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъий назар, фақат олдиндан тўлов асосида амалга оширилади.
Тўловни амалга оширмаган истеъмолчиларга нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узиш чораси кўрилади.
Алоҳида хавфли ҳамда электр энергиясининг узиб қўйилиши техноген ва аварияли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган, узлуксиз технологик жараёнга эга бўлган саноат корхоналарида қарздорлик вужудга келган тақдирда ҳақ тўланмаганлиги учун электр энергияси етказиб берилишини чеклаш белгиланган тартибда электр таъминотининг авария бронигача, тўлиқ узиб қўйиш эса – фақат суд қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳамда электр энергияси истеъмолчиси томонидан имзоланган технология ва авария брони далолатномалари шартноманинг узвий қисми ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги Ҳукумат қарорининг мазкур бандига кўра, маиший истеъмолчилар ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шартлиги белгилаб қўйилган.  
Изоҳ: электр таъминотининг технологик брони — технологик жараённи, ишлаб чиқариш циклини тугаллаш учун зарур бўлган электр энергияси ёки қуввати ҳажми.
Шунингдек, Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарорнинг 2-бандига ҳам ўзгартириш киритилмоқда.
Унга кўра, барча электр энергияси истеъмолчиларига электр энергиясини етказиб бериш фақат олдиндан тўлов асосида амалга оширилиши шартлиги белгилаб қўйилмоқда.
1000views0replies
0

Изоҳлар