Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентнинг яна бир туманида иссиқлик таъминоти тўхтатилади

Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудлари авария ҳолати туфайли вақтинча иссиқлик таъминотидан узилади.

615views0replies
0

Иллюстрация

Мирзо Улуғбек тумани ТТЗ-2 мавзесидаги қозонхонада авария ҳолати юзага келганлиги сабабли, қуйидаги манзилларда вақтинча иссиқлик таъминоти узилади, дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги. 
ТТЗ-2 мавзеси: Кўп қаватли - 1, 2, 7, 8 ва 9 уйлар, 5-ётоқхона.
Зиёли кўчаси: Кўп қаватли - 1, 3, 5 уйлар,
Буюк Ипак йўли кўчаси: Кўп қаватли - 469, 471, 473, 475, 477 ва 479 уйлар 504 сонли Мактабгача таълим ташкилоти, 248 – сонли мактаб, 6 – сонли Оилавий поликлиника.
Аварияни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар иш олиб боришмоқда, бугун соат 16:00да иссиқлик таъминоти аҳолига етказилади.
Туман ҳокимлиги юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган.
Ўтган ҳафта пойтахтнинг Олмазор, Учтепа ва Чилонзор туманларида турар жой биноларида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилганди. 
615views0replies
0

Изоҳлар