Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Ўзбекистоннинг БМТдаги вакилига янги дипломатик мартаба берилди

Бахтиёр Ибрагимов 2017 йилдан бери БМТда доимий вакил сифатида фаолият олиб бораётган эди.

834views0replies
0

"Дунё" АА

Ўзбекистон Президентининг фармонига биноан, республиканинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимовга Фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик мартабаси берилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.  
Бахтиёр Ибрагимов Тошкент шаҳрида туғилган, у - 54 ёшда. 1992 йилдан бери Ташқи ишлар вазирлигида турли лавозимларда, жумладан, Ўзбекистоннинг АҚШ ва Жанубий Кореядаги элчихоналарида ишлаган.
У 2017 йил май ойида Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили этиб тайинланганди.
2019 йил июнь ойида Ўзбекистон биринчи марта БМТ Бош ассамблеясининг 73-сессиясида навбатдаги сессия раисининг ўринбосари этиб сайланди. Ушбу вазифани Б. Ибрагимов мамлакатимизнинг доимий вакили сифатида БМТ Бош ассамблеясининг 74-сессиясида 2019 йил сентябрь ойидан 2020 йил сентябрь ойигача амалга оширди.
834views0replies
0

Изоҳлар