Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Сирдарёдаги ёнғин қурбонлари 4 нафарга етгани айтилмоқда

Сирдарёдаги хонадонларнинг бирида содир бўлган кучли ёнғинда вафот этганлар сони 4 нафарга етганлиги айтилмоқда.

577views0replies
0

UzNews.uz

Кеча, 20 ноябрь куни Сирдарё тумани Ёшлик маҳалласи Ихлос кўчаси 23-уйда ёнғин содир бўлгани, бунинг оқибатида уй эгаси 1974 йилда туғилган М.И. ва унинг ўғли 2001 йилда туғилган М.Қ.ларнинг куйган ҳолдаги жасадлари топилгани ва уй эгасининг ўғли ҳамда жияни куйиш тан жароҳати олганлари ҳақида маълум қилинган эди.  
"Sirdaryo Xabarlari"нинг маълум қилишича, ёнғин содир бўлган хонадонда бўлган уй эгасининг ўғли 2004 йилда туғилган Й.Қ. ва уй эгасининг жияни 2006 йилда туғилган И.Қ.лар ҳам кеча, 20 ноябрь куни содир бўлган ёнғин ҳодисасидан бир неча соат ўтиб, олган оғир куйиш тан жароҳатлари асоратлари оқибатида вафот этишган. 
Шундай қилиб ушбу ҳодиса қурбонлари сони ҳозирги вақтга келиб 4 нафарни ташкил қилмоқда.
577views0replies
0

Изоҳлар