Излаш
RUUZ

Сиёсат

Президент Тошкентда кўп қаватли уйлардаги энг катта муаммони ҳал қилишга топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев бугун пойтахтдаги бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари фаолияти билан танишмоқда.

858views0replies
0

president.uz

Президент Матбуот хизмати хабар беришича, биринчи объект Яшнобод туманидаги Технопарк бўлди. Қисқа вақт ичида бу ерда замонавий индустрия йўлга қўйилди.
Технопарк 7 та блокдан иборат. Бу ерда умумий қиймати 365 миллион долларлик 17 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Жорий йил февралда электрон газ ҳисоблагичлар корхонаси, августда маиший совутгичлар заводи ишга туширилган эди. 
Президент шундай янги қувватлар – лифт ва эскалаторлар, форма ва қолиплар, сув насослари, саноат кондиционерлари ва совитиш тармоқлари корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди.
Лифт корхонасида давлат раҳбари маҳсулотларнинг локализация даражаси билан қизиқди. Ҳозирда бу кўрсаткич 32 фоизни ташкил қилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент ва бошқа шаҳарлардаги кўп қаватли уйларда энг катта муаммо лифтлар билан боғлиқлигини айтиб, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш эвазига таннархни тушириш, эски лифтларни алмаштириб, янгиларига сифатли хизмат кўрсатиш бўйича кўрсатмалар берди. Замонавий лифтларни эксплуатация қилиш бўйича кадрлар тайёрлаш кераклиги қайд этилди.
858views0replies
0

Изоҳлар