Мактабгача таълим муассасаларига замонавий беговеллар келтириш ва биринчи болалар велопойгасини ўтказиш бўйича Меморандум имзоланди.
Президентнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ҳамкорлигида мактабгача таълим муассасаларини замонавий беговеллар (болалар учун педалсиз велосипедлар) билан таъминлаш бўйича Меморандум имзоланди. Бу ҳақда МОҚ Ахборот хизмати хабар берди.
Бундан ташқари “Ўзбекистонда биринчи болалар велопойгаси” ҳам ўтказилади.
Мазкур тадбирда Олий Мажлис Сенати раиси, мамлакат велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Норбоева, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ва ЕХҲТнинг мамлакатимиздаги доимий координатори Жон Макгрегор иштирок этишди.
“Меморандумдан кўзланган асосий мақсад – ёш болаларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга шарт-шароит яратишни кенг йўлга қўйган ҳолда республикамизнинг барча ҳудудларидаги мактабгача таълим муассасаларини босқичма-босқич Беговеллар билан таъминлаш, томонлар ўртасида ўзаро самарали ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун замин яратиш, бугунги кунда юртимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини жадал ривожлантириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширишдан иборат”, - дейилади хабарда.
Туркияга қизларни интим хизматлар учун жўнатаётган 21 ёшли шахс қўлга олинди
Уйларнинг бир квадрат метрини 4 миллион сўмдан оширмаслик вазифаси қўйилди
ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш муддати 1 ойдан 15 кунгача қисқартирилади
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш