Излаш
RUUZ

Жамият

Мутасадди вазирлик электр энергияси нега ўчишини тушунтириб берди

Энергетика вазирлиги нима сабабдан электр энергияси таъминотида узилишлар бўлишига изоҳ берди.

2079views2replies
0

UzNews.uz

Энергетика вазирлиги маълум қилишича, электр энергияси таъминотидаги узилишларнинг асосий сабаби – ҳаво ҳароратининг совиб кетиши натижасида электр энергияси истеъмолининг кескин ортиб кетиши туфайли юзага келади.   
“Шу билан бирга, қисқа муддатли узилишлар тизимдаги катта аварияларнинг олдини олишга имкон беради. Бунинг сабаби шундаки, ҳар қандай энергия тизимида унинг барқарор ишлаши учун ҳар қандай вақтда (миллионсекунд) истеъмол ва ишлаб чиқариш ўртасидаги энергия мувозанати (баланси) таъминланиши муҳим” – дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ушбу жараён истеъмолчиларга электр энергиясини ишончли ва узлуксиз етказиб бериш ва энергия тизимининг муаммосиз ишлашини таъминлаш нуқтаи назаридан жуда муҳим ҳисобланади. 
“Электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг кескин ортиши (ёзда ёки қишда) кузатилган пайтда ҳатто ривожланган мамлакатларда ҳам истеъмол ва ишлаб чиқариш ўртасидаги энергия балансини таъминлаш жуда қийин вазифа бўлади. Бунда катта аварияларни ва бутун мамлакатда истеъмолчилар электр энергияси таъминотидан узилишини олдини олиш учун электр энергияси таъминотида чекловлар жорий этилишига мажбуран олиб келади” – дейилади вазирлик тушунтиришида. 
Шу боис, энергия балансини таъминлаш мумкин бўлмаган ҳолатларда, ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг диспетчерлик бошқармаси истеъмолчиларнинг бир қисмини режа жадвалига мувофиқ чекловлар ўрнатишга мажбур бўлади. Ушбу графиклар, қоида тариқасида, паст кучланишли (0,4 кВ, 6 - 10 кВ) тақсимлаш электр тармоқларини ўз ичига олади.
“Бу ҳаракатлар мамлакат энергетика тизимида юзага келиши мумкин бўлган йирик аварияларнинг олдини олишга қаратилган. Бу эса электр энергиясини кечаю-кундуз мунтазам равишда мониторинг қилиб бориш ва диспетчер назоратининг ўз вақтида жавоб бериш имконини беради” – дейилади хабарда.
2079views2replies
0

Изоҳлар