Излаш
RUUZ

Жамият

Янги таҳрирдаги Соғлиқни сақлаш Кодекси муҳокамага қўйилди

Мазкур Кодекс Ўзбекистон фуқаролари соғлиғини сақлаш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солади.

634views0replies
0

ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг асосий вазифалари, йўналишлари ва ваколатлари аниқ кўрсатиб берилган.  
Лойиҳага давлат тиббий суғуртаси тушунчаси ҳам киритилган. Ваколатли орган сифатида Давлат тиббий суғурта жамғармаси этиб белгиланган.
Давлат тиббий суғуртасининг принциплари сифатида қуйидагилар белгиланган:
1) аҳолининг барча қатламларини давлат томонидан кафолатланган тиббий суғурта билан қамраб олиш;
2) суғурталанган барча шахсларга давлат томонидан кафолатланган тиббий суғурта доирасида тиббий хизматлардан фойдаланишда тенг имкониятлар яратиш;
3) тиббий хизматларни харид қилишда рақобатдошлик ва адолатлиликни таъминлаш;
4) тиббий хизматларнинг оммабоп ва сифатли бўлишини таъминлаш;
5) очиқлик ва шаффофлик.   
Шунингдек, Давлат тиббий суғуртаси дастурида тиббий хизматлар тарифларига ойдинлик киритилган. Унга кўра,
1. Давлат томонидан кафолатланган тиббий суғурта дастурида тиббий хизматлар тарифлари тиббий хизматлар тан нархи ва тиббий хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг рентабеллик даражаси асосида шаклланади.
2. Давлат томонидан кафолатланган тиббий суғурта дастурида тиббий хизматлар тарифларига ҳудудларнинг хусусиятлари, тиббий хизмат кўрсатувчилар тури, аҳоли зичлиги ва бошқа омилларни ҳисобга олувчи тоифаланган тузатиш коэффициентлари қўлланилиши мумкин.
3. Тиббий хизматлар учун тўлов усуллари қонун ҳужжатларига мувофиқ киши бошига молиялаштириш, “ҳар бир даволанган ҳолат” учун тўлов, айрим хизматлар учун гонорар тўлови, унумдорлик ва сифат учун тўлов, аралаш тўлов ва бошқа тўлов механизмлари асосида шакллантирилади.
Қонун лойиҳаси муҳокамаси 4 декабрга қадар давом этади.
Аввалроқ, жорий йилнинг февралида ҳам ушбу Кодекс лойиҳаси муҳокамага қўйилганди.
634views0replies
0

Изоҳлар