Излаш
RUUZ

Жамият

Давлат харидларида ижрочиларнинг яқин қариндошлари иштирокига йўл қўйилмайди

Янги таҳрирдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

453views0replies
0

UzNews.uz

Янги таҳрирдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.  
Мазкур ҳужжат лойиҳаси айни кунларда Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.
Лойиҳада давлат харидлари соҳасида коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш, хусусан, давлат харидларининг очиқ ва шаффоф ҳамда самарали тизимини яратиш орқали коррупциянинг олдини олиш кўзда тутилган.
Хусусан:
– “бенефициар”, “давлат харидларининг ижрочиси”, “дастлабки малака танлови”, “захира ғолиби, “ихтисослашган ташкилот”, “манфаатлар тўқнашуви”, “харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчисининг аффилланган шахси” каби тушунчаларга таърифлар берилди ва мазмунан кенгайтирилди;
– коррупциянинг олдини олиш нуқтаи назаридан ошкоралик, рақобат ва қарорларни қабул қилишнинг холисона мезонларига асосланадиган харид тизимларини яратиш учун харид эълонлари ва тузилган шартномаларни давлат харидлари порталига жойлаштириш, жамоатчиликка ошкор қилиш ҳамда жамоатчилик назоратини амалга оширишга етарли шарт-шароитлар яратишга эътибор қаратилган;
– харидларда савдо ғолибларини танлаш ва қарорларни қабул қилиш мезонларини ҳамда иштирок этиш шартларини белгилаш шартлари олдиндан очиқ эълон қилиниши кўрсатиб ўтилган;
– давлат харидлари жараёнида коррупциянинг олдини олишга қаратилган чекловлар, яъни иштирокчиларнинг яқин қариндошлари ижрочини танлаш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган тақдирда иштирокчини давлат харидларида иштирок этишига йўл қўйилмаслиги акс эттирилган;
– давлат харидлари доирасида тузилган барча шартномалар тўғрисида маълумотларни жамлаш ягона реестр орқали амалга оширилиши ҳақидаги тартиб белгиланган;
– тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот давлат харидларининг электрон тизимида жойлаштирилмаган бўлса, ушбу шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмайди.
Аввалроқ, “Олмалиқ КМК” АЖ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Uzbekistan Airways АЖ каби стратегик аҳамиятга эга бўлган 24 та йирик хўжалик жамиятлари ва корхоналар харидлари ҳам энди қонунга мувофиқ белгиланган тартиб асосида амалга оширилиши кўзда тутилгани хабар қилинганди.
453views0replies
0

Изоҳлар