Тайинлов

Қатор вилоятларда Божхона бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди

Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари божхона бошқармаларида янги тайинловлар амалга оширилди.

Қатор вилоятларда Божхона бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди
Фото:UzNews.uz

Президентнинг Фармойишига биноан бир қатор ҳудудий божхона бошқармаларида тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар берди.  

 

Божхона хизмати подполковниги Қутлимуратов Баҳодир Абдуллаевич Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Б. Қутлимуратов Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат олиб борган.

Божхона хизмати полковниги Юсупов Дониёр Таваккалжонович Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Д. Юсупов Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат олиб борган.

Божхона хизмати полковниги Мирзарахимов Якуб Хакимович Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Я. Мирзарахимов Давлат божхона қўмитаси Божхона институти бошлиғининг молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосари лавозимида хизмат олиб борган.

Божхона хизмати полковниги Казаков Илхомбек Базарбаевич Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар И. Казаков Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат олиб борган.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ