Излаш
RUUZ

Тайинловлар

«Вақф» хайрия жамоат фондига янги раҳбар тайинланди

Фонднинг аввалги раҳбари Искандар Халилов бошқа ишга ўтказилган.

951views0replies
0

muslim.uz

Бугун, 19 ноябрь куни «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқарув кенгашига раис тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур лавозимни Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби Абдураҳмонов Яҳё Убайдулло ўғли эгаллаган.
Қайд этилишича, фонднинг аввалги раҳбари Искандар Халилов бошқа ишга ўтказилган.
Абдураҳмонов Яҳё 2004-2008 йилларда Тошкент ислом институтида таълим олган. Шу давр оралиғида Миср Араб Республикасидаги «ал-Азҳар» университетида малака оширган.
951views0replies
0

Изоҳлар