Излаш
RUUZ

Жамият

Техникумларга қабул квотасидан ошган ҳужжатларни қўшимча қабул қилишга рухсат бериладими?

Олий ва ўрта-махсус таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев жорий йилда техникумларнинг қабулига оид саволларга жавоб берди.

1099views0replies
0

Видеодан кадр

Бугун, 19 ноябрь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Олий ва ўрта-махсус таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев жорий йилда техникумларнинг қабулига оид саволларга жавоб берди.
Вазирлик вакилига кўра, техникумларда қабул режасидан ортиқ келиб тушган ҳужжатларни қўшимча қабул қилишга рухсат берилиши масаласида ота-оналар ва абитуриентларнинг таклифлари тегишли вазирликлар ва идоралар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан кўриб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига таклиф киритилади.
Қабул квотасидан кам абитуриент топширган, лекин гуруҳ шаклланиши учун ўқувчилар сони етарли бўлмаган касбларга ҳужжат топширган талабалар нима қилади, деган саволга Фарҳод Бабашев гуруҳ шаклланган турдош касб ва мутахассисликларга ҳужжат топшириш имкониятлари яратилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.
Шунингдек, брифингда ёзма имтиҳонга қатнашмаган талабаларга агар қабул квотасида етарли ўрин бўлса, шартнома асосида ўқишига рухсат этиладими ёки йўқ мазмундаги саволга ҳам жавоб берилди.
–  Профессионал таълим муассасаларига қабул барча учун (ҳам давлат гранти, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, кириш имтиҳонларида (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳонда энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. 
Қолган абитуриентлар баллар рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт параметрлари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар, - деди вазирлик вакили.
1099views0replies
0

Изоҳлар