Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Сергелида Isuzu ва Matiz тўқнашиб ёниб кетди — видео

GM мотор заводи олдида тўқнашиб, ёниб кетган автомобиллар иштирокидаги ЙТҲга оид хабар тафсилотлари маълум қилинди.

4065views0replies
0

Видеодан кадр

Бугун ижтимоий тармоқларда тарқалган GM мотор заводи олдида Isuzu ва Matiz тўқнашиб кетиб, иккаласи ҳам ёниб кетганига оид хабар тафсилотлари маълум қилинди.  
Маълум қилинишича, 2020 йил 18 ноябрь куни тахминан соат 09:30 да Сергели тумани Кичик халқа автомобиль йўли ва Қумариқ кўчаси кесишмасида иккита автомобиль тўқнашуви рўй берди. 
Айни вақтдаги маълумотларга кўра, Matiz ҳайдовчиси 39 ёшли Ҳамидулла М. светофорнинг рухсат берувчи белгисида чорраҳага чиққанида, автомобилни ишончнома асосида бошқариб борган ва светофорнинг сариқ чироғида ҳаракатланган 49 ёшли Олимжон Д.нинг Matiz русумли автомобилига тўқнашган. 
Шундан сўнг Ҳамидулла М. бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган 22 ёшли Никита С. бошқарувидаги ШК “Anglesey Food”га тегишли бўлган Isuzu автофургонига тўқнашган. Тўқнашувда зарба газ баллонига тўғри келганлиги сабабли, ёнғин юзага келган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарида содир бўлган ЙТҲда жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
4065views0replies
0

Изоҳлар