Излаш
RUUZ

Жамият

"Опқочишга мажбурмиз энди, нима қиламиз... " – вазирлик вакилининг мажлисдаги гапига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоёзув юзасидан вазирлик изоҳ берди.

717views0replies
0

Мактабгача таълим вазирлиги

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги тўғридан-тўғри эфирга узатилаётган мажлисида мактабгача таълим вазири ўринбосарининг телефон орқали айтган гаплари ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.
Унда Мактабгача таълим вазири ўринбосари Мақсуд Юлдашев нутқ сўзлаб бўлгандан сўнг олдидаги микрофонни ўчиришни эсдан чиқариб, телефонда суҳбатдошига "Ҳа, ... сизмисиз? Ээ, ака, опқочишга мажбурмиз энди, нима қиламиз..." дейди.
Ўз навбатида вазирлик ушбу воқеани изоҳлаб чиқди. Унга кўра, ҳақиқатан ҳам М. Юлдашев депутатлар саволларига жавоб бергандан сўнг онлайн узатилаётган эфир микрофонини ўчириш эсдан чиққанлиги ва у иш фаолиятини давом эттирганлиги ҳамда бу жараёнда унга бўлган қўнғироққа жавоб берганлиги маълум бўлган.
Шунингдек, вазир ўринбосари М. Юлдашев бу телефон орқали сўзлашув мазмуни депутатларга берилган жавобга алоқаси йўқлигини маълум қилган.
Вазирлик оммавий ахборот воситалари вакилларидан турли хил “эҳтимоллар”га асосланган фикрларини илгари сурмасликлари ва вазиятга тўғри баҳо беришларини сўрамоқда.
Маълумот учун, бугунги мажлисда депутатлар томонидан Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йилнинг 9 ойлик ижроси якунлари кўриб чиқилмоқда.
717views0replies
0

Изоҳлар