Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Гўшт маҳсулотлари нархи йил бошидан 15 фоизга қимматлаган — Марказий банк

Чорва озуқаси нархлари ҳам йил бошига нисбатан юқори кўрсаткичларда қимматлаган.

3604views0replies
0

Юнусобод тумани ҳокимлиги

Жорий йилнинг дастлабки 10 ойида гўшт маҳсулотлари нархи республика бўйича ўртача 15 фоизга, шундан, мол гўшти 18,2 фоизга ва қўй гўшти 22,1 фоизга қимматлашган. Бу ҳақда Марказий банкнинг 2020 йил январь-октябрь ойлари оралиғида ҳудудларда  асосий товар  ва хизматлар инфляцияси ҳақидаги маълумотномасида маълум қилинди. 
Қайд этилишича, бунда, август ойининг иккинчи ярмидан карантин чекловларининг юмшатилиши натижасида кечиккан талабнинг юзага чиқиши (умумий овқатланиш соҳаси фаолиятининг тикланиши ҳамда аҳоли орасида тўй ва бошқа маросимлар ўтказилишига рухсат берилиши) ҳамда чорва озуқаси нархининг қимматлашиши ушбу маҳсулотлар нархларига оширувчи босимни юзага келтирди.  
Шунингдек, жорий йил октябрь ойида биржа савдоларига қўйилган шелуха йил бошига нисбатан 36,5 фоизга (1 612 сўмдан 2 200 сўмгача), пахта шроти нархи эса 16,4 фоизга (2 750 сўмдан З 200 сўмгача) қимматлашди. 
«Гўшт маҳсулотлари нархларини барқарорлаштиришда асосий эътибор гўшт таклифини ошириш, хусусан, йирик чорвачилик фермаларини ташкил этиш, чорва озуқасини арзонлаштириш ҳамда гўшт маҳсулотлари импортида рақобат шароитларини яхшилаш ва харажатларни камайтиришга қаратилиши лозим», дейилади МБ маълумотномасида.  
3604views0replies
0

Изоҳлар