Излаш
RUUZ

Жамият

Катта тезликда ҳаракатланган тошкентлик ҳайдовчи қарийб 35,5 млн сўм жаримага тортилди

Ҳайдовчи ўтган 10 ойда нақ 36 марта қоидани бузган.

725views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

Тошкент шаҳрида рўйхатда турувчи, Lacetti ҳайдовчиси жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида вилоят ҳудудида тезлик билан боғлиқ 36 марта қоидабузарлик содир этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.  
Ҳайдовчи аҳоли яшаш жойида чекланган тезлик 70 км/с бўлишига қарамасдан, ушбу ҳудуддан юқори тезлиги 140 км/с, паст тезлиги эса 80 км/с билан ҳаракатланган.
Натижада, тезликни 36 марта меъёридан ошириш 35 457 000 сўм жарима белгиланишига сабаб бўлган.
Бу каби Қашқадарё ва Самарқанд вилоятидан рўйхатдан ўтган Nexia автомобиллари ҳам аҳоли яшаш жойида 100 км/с кам бўлмаган тезликда ҳаракатланиб, 12 мартадан қоида бузган. Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан ўрнатилган тартибда жарималар белгиланган.
725views0replies
0

Изоҳлар